Ўзбекистонда “Марказий банк тўғрисида”ги қонун ўзгартирилади

Ўзбекистонда “Марказий банк тўғрисида”ги қонун ўзгартирилади

Ўзбекистонда “Марказий банк тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур қонуннинг мақсади Ўзбекистон МБнинг ҳуқуқий мақоми, функциялари, асосий мақсадлари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принципларини белгилаш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишдан иборат.

Бунда, Марказий банкнинг бош мақсади нархлар барқарорлигини, банк тизими ҳамда тўлов тизими барқарорлигини таъминлаш сифатида белгилади.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида  пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини такомиллаштириш, пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш кўзда тутилган.

Қолаверса, МБнинг бошқарув сифатлари ва банкларнинг рискларни бошқариш тизимига таъсири механизмларини ишлаб чиқиш, маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш тизимининг самарадорлигини оширириш ривожлантирилади. Банк тизимининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланади.

Шунингдек, марказий банк фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун Ўзбекистон  Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши тасдиқлайдиган иккита мустақил Бошқарув аъзолари киритилади.

Пул-кредит сиёсатинининг асосий унинг интерпретацияси ва кўрсаткичларини, шу жумладан пул массасининг таркибини ва динамикасини, банк тизимининг статистик маълумотларини, Марказий банкнинг фаолиятини умумлаштирилган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Марказий банк ўзининг тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари амалга ошириши учун доимий ишловчи органи – Марказий банкнинг банк назорати Қўмитаси ташкил этилади.

13