Ўзбекистонда неча киши пенсия ва ижтимоий нафақа олади?

Ўзбекистонда неча киши пенсия ва ижтимоий нафақа олади?

2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 542 463 нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 10,7% ташкил қилди. Мазкур рақамлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тезкор таҳлилий маълумотларида келтирилган.

Бу кўрсаткич, Тошкент шаҳрида 13,5%, Навоий вилоятида 11,9%, Тошкент вилоятида 11,7%, Бухоро вилоятида 11,4%, Фарғона вилоятида 11,1%, Андижон ва Сирдарё вилоятларида 10,8%, Хоразм вилоятида 10,7%, Қорақалпоғистон Республикасида 10,4%, Наманган вилоятида 10,0%, Самарқанд вилоятида 9,9%, Қашқадарё вилоятида 9,5%, Сурхондарё вилоятида 9,3% ва Жиззах вилоятида 8,9%.

3 542 463 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилардан:

• ёшга доир пенсия олувчилар - 2 656 396 нафар (74,9%)ни;
• ногиронлик пенсияси олувчилар - 374 999 нафар (10,6%)ни;
• боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар - 175 907 та (4,9%)ни;
• ижтимоий нафақа олувчилар - 335 161 нафар (9,6%)ни ташкил қилди.

2019 йилнинг биринчи чорагида 84 260 нафар фуқароларнинг мурожаатларига асосан илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланди, шундан 57 781 таси (68,6%) ёшга доир пенсия, 7 053таси (8,4%) ногиронлик пенсия, 5 226 таси (6,2%) боқувчисини йўқотган оилага пенсия ва 14 200 таси (16,8%) ижтимоий нафақа.

2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига, Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияларининг (ТМЭК) ногиронлик белгилангани тўғрисидаги тиббий маълумотномалари ва тиббий хулосаларига асосан ногиронлик пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 658 747 нафарни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 13 382 нафар (2,1%)га кўпайди (шундан, 16 ёшдан катта ёшдаги ногирон шахслар 10 154 нафар (1,9%) ва 16 ёшгача ногирон болалар сони 3 228 нафар (3,2%).

2019 йилнинг биринчи чорагида Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияларининг (ТМЭК) ногиронлик белгилангани тўғрисидаги бирламчи тиббий маълумотномалари ва тиббий хулосаларига асосан 17 391 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга илк бор ногиронлик пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланиб, жами янги тайинланган пенсия ва ижтимоий нафақалар сонидаги улуши 20,6 %ни ташкил қилди. Шундан, 12 067 нафари (69,4%) 16 ёшдан катта ёшдаги ногирон шахслар ва 5 324 нафари (30,6%) 16 ёшгача ногирон болалар. 2018 йилнинг биринчи чорагида 78 607 нафар фуқаролар мурожаатига асосан илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланган. Улардан 16 210 нафари (20,6%)га ногиронлик пенсия ва ижтимоий нафақа тайинланган.

Шундан:

Тиббий меҳнат-экспертиза комиссиялари (ТМЭК)нинг бирламчи ногиронлик маълумотномаларига асосан 16 ёшдан катта ёшдаги 12 067 нафар шахсларга ногиронлик пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланиб, 2018 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 928 нафар (8,3%)га кўпайди;

Тиббий маслаҳат комиссиялари (ТМК) томонидан берилган бирламчи ногиронлик тиббий хулосаларга асосан 5 324 нафар 16 ёшгача ногирон болаларга ногиронлик нафақа тайинланиб, 2018 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 253 нафар (5,0%)га ортди.

2019 йилнинг биринчи чорагида ТМЭК ҳамда ТМКларнинг бирламчи ногиронлик маълумотномалари ва тиббий хулосаларига асосан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан янги тайинланган ногиронлик пенсия ва ижтимоий нафақалар сони 2018 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1 181 та (7,3%)га ҳамда қайта тиббий кўриклар натижаси бўйича умумий ногирон шахслар сони 13 382 та (2,1%)га ортди.

1