Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади
26.08.2019 18:22,  
27

Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

- ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади;

- қўмита тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 коэффициентга оширилади.

Қарорга кўра, олийгоҳларнинг ўрмончилик йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган пайтда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларнинг тўлов-контракт пуллари кейинчалик Қўмита тизимидаги ташкилотларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тўлаб берилади.

Шунингдек, соҳа ходимларини имтиёзли шартларда турар жой билан таъминлаш мақсадида Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудида кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилади.

Қарор билан 2020–2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан