Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп ойлик олишлари маълум бўлди
22.01.2019 15:21,  
120

2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда энг юқори ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи банк соҳаси ходимларида, энг ками эса соғлиқни сақлаш соҳасида қайд этилди. Мазкур рақамлар Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларда келтирилган.

Маълумотларда келтирилишича, Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,8 млн сўмни (216 доллар) ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 25,0 фоизга ўсган.

Иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Ўзбекистонда энг юқори даромадлар банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаларида: улар бир ойда ўртача 3,5 млн сўм (420 доллар) олишади.

Энг кам ойлик иш ҳақи таълим соҳасида - 1,3 млн сўм (156 доллар) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 1,1 млн сўм (130 доллар).

Савдо ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 1,9 млн сўмни (228 доллар) ташкил этди, қурилишда - 2,2 млн сўм (265 доллар), ташиш ва сақлашда - 2,5 млн сўм (300 доллар), санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳасида - 1,6 млн сўм (190 доллар).

Аввалроқ  ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилгани ва эндиликда Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмаслиги ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан