Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари маоши энг тез суръатларда ортганлиги маълум қилинди
15.07.2018 15:27,  
83

​Ўзбекистонда ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси ходимларининг ойлиги энг тез суръатларда ортмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилга кўра, 2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этган. Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

“2018 йил январ-июн ойларида республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан молиявий ва суғурта фаолиятида 89,9 фоизга, ахборот ва алоқада 88,3 фоизга, саноатда 51,9 фоизга, ташиш ва сақлашда 33,5 фоизга юқорини ташкил этган бўлса, аксинча соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 34,2 фоизга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 28,8 фоизга, таълимда 22,3 % га камни ташкил этмоқда”, - дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, 2018 йилнинг биринчи ярмида ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи 3,03 миллион сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда ўсиш суръати 32,9 фоизга тенг.

Таълим соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 250,4 минг сўмни ташкил этган ва 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ўсган.

Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 443,6 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 30,2 фоиз ўсганлиги айтилмоқда.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 058,5 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 16,8 фоизга, ташиш ва сақлаш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 148,3 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 фоизга ўсган.

Молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 054,9 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг даврига нисбатан 25,4 фоизга ўсган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан