Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қуриладиган биринчи атом электрстанциясининг сурати эълон қилинди
9.10.2018 13:20,  
17

Тошкент шаҳрида Росатом давлат корпорацияси ва Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (АЭХА) вакиллари ҳамкорлигида Ўзбекистон мутахассислари учун қўшма семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган биринчи АЭСнинг интерактив лойиҳаси намойиш қилинди.

Сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолаганди.

Июнь ойида «Ўзбекэнерго» вакили АЭС қурилиши учун бутун мамлакат бўйлаб 10 га яқин майдон кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

«Ўзатом»нинг «Дарё»га маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтади. АЭС Навоий яқинида қурилади.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 18–19 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан