Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда саккиз йилдан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов озодликка чиқарилди
20.03.2018 16:11,  
3

Ўзбекистонда саккиз йиллик қамоқ жазосидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов озодликка чиқди. Жалилов 2009 йилда Қашқадарё вилоятида, хусусан "Хонобод" ҳарбий базаси ва Қарши шаҳридаги аэропортда террорчилик актларини амалга оширишга тайёргарлик кўрганликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган.

Ўзбекистондаги Америка элчихонаси Жалиловнинг озодликка чиқарилиши муносабати билан ўз расмий баёнотини эълон қилди.

"Америка Қўшма Штатлари фуқаролик жамияти фаоли Ғайбулло Жалиловнинг озод этилишини олқишлайди. 2009 йили хавфсизликка алоқадор масала ва рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотга аъзоликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган Жалилов доим айбсиз эканини айтиб келган. 2013 йили, БМТнинг Ҳибсга олиш ва ушлаб туриш бўйича ишчи гуруҳи Жалиловни озод этишга чақирганди. Қўшма Штатлар бу қарорни ҳамда суд тизимида ошкораликни кучайтириш ва барча фуқаролар учун қонунга мувофиқ адолатли муносабатларни такомиллаштириш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди", — дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан