Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сайёҳлар учун янги автобус фаолияти йўлга қўйилди
4.01.2018 15:01,  
15

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун мўлжалланган шаҳар ички йўналишидаги SAZ HD 50 русумли автобус фаолияти йўлга қўйилди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Мазкур транспорт сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал ишланган. Автобусда кондиционер, телевизор, wi-fi, интернет, микрoфонлар мавжуд бўлиб, ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Шунингдек, автобусда видеокамера ҳам ўрнатилган бўлиб, бу эса сайёҳларнинг хавфсизлигини янада кўпроқ таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг биринчи чорагида, МАN автозаводи билан ҳамкорликда шаҳарлараро автобус ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароитлар яратиш ҳамда туризм саноатини янада ривожлантириш учун мўлжалланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан