Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари санаси эълон қилинди

Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари санаси эълон қилинди

Ҳукуматнинг фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Шунингдек, фармойиш билан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.