Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкин
26.02.2019 13:30,  
11

Ўзбекистонда янги байрам – “Ота-оналар” куни жорий этилиши мумкин.  Бу ҳақда Mening Fikrim порталида петиция жойлаштирилди.

Мурожаат муаллифининг фикрига кўра, ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдириш зарур.

Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда ота-оналар куни 1 июн, АҚШда – июль ойининг сўнги якшанбаси, Кореяда 8 май ва Вьетнамда 7 июль куни нишонланади.

“Давлатимиз томонидан “Ота-оналар куни”ни бир санада белгилаш ва мазкур кун доирасида оила, ота-оналарнинг мукаррам ва улуғлигини эслатувчи тарғибот-ташвиқот ишларини, байрам тадбирларини ўтказишни таклиф қиламиз”, - дейилган мурожаатда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан