Ўзбекистонда янги байрамлар нишонланиши белгиланди

Ўзбекистонда янги байрамлар нишонланиши белгиланди

Ўзбекистонда иккита янги байрам - геология соҳаси ходимлари куни ва божхона хизмати ходимларининг кунини нишонланади.

Тошкентда ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунни кўриб чиқишди. Бу сана апрел ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.

Давлат божхона хизмати ходимларининг куни эса 26 январь куни тантана қилинади.

Шунингдек, Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди.

Бундан аввал, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланганлиги ҳақида хабар бергандик.