Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги мусиқий телеканал ишга туширилади
25.06.2016 13:38,  
13

Pomidor Entertainment медиакомпанияси тез кунларда "Milliy" — (MTV) номли янги телеканалнинг ишга туширади, дея хабар қилмоқда uz24.uz.

"Milliy" — (MTV) телеканалида ўзбек ва хориж юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда миллий ва чет эл сериаллари намойиш этилиши режалаштирилган.

Канал ротациясида ҳар қандай ёш ва дид соҳиблари учун қўшиқлар тақдим этилади. Телеканал яқин кунларда тест режимида эфирга узатилади. Трансляция кабелли ва эфирли усулда бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатади.
Айни пайтда барча зарур тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, дейилган хабар матнида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан