Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда янги ташкил қилинаётган хусусий авиакомпания Россиядан 3 та самолёт сотиб олади
3.09.2019 12:37,  
39

Ўзбекистон хусусий авиакомпанияси Россиядан 3 та “Superjet 100” йўловчи самолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда “Российская газета” нашри.

Ушбу шартнома август охирида Москва вилоятида бўлиб ўтган МАКС-2019 авиация кўргазмаси давомида имзоланган.

Ўзбекистоннинг "Qanot Sharq" авиакомпанияси Россиянинг "Гражданские самолеты Сухого" компанияси билан 3 дона “Superjet 100” йўловчи самолётларини ҳарид қилиш учун “Юмшоқ шартнома” имзолашди, - дейилган хабарда.

"QANOT SHARQ" МЧЖ – Ўзбекистондаги биринчи нодавлат авиакомпанияларидан биридир. У 1998 йилда ташкил қилинган бўлиб, халқаро йўналишларда юк ва йўловчиларни ташишга ихтисослашган. Август ойида компания директори Носир Абдуғафоров Kun.uz нашрига маҳаллий йўналишларда парвозлар ташкил қилиш режаси ҳаиқда айтиб берганди.

Sukhoi Superjet 100 (SSJ 100) – Россияда ишлаб чиқилган, яқин йўналишларга мўлжалланган тор фюзеляжли самолёт. Самолёт 98та йўловчи билан 3000 – 4600 км масофагача парвоз қилиши мумкин.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан