Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги масжидларда хатми Қуръон бошланди
6.06.2016 14:24,  
122

5 июнь куни юртимиздаги барча масжидларда таровиҳ намозлари адо этилди. Бу йил Тошкент шаҳридаги 109 та масжидда 167 нафар мураттаб қорилар иштирокида хатми Қуръон тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Qadriyat.uz хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрининг марказий масжидларидан “Минор” жомеъси хонақоҳ ва ҳовлилари таровеҳга йиғилган намозхонлар билан тўлди. Хатми Қуръонни табаррукан қорилар устози Абдулҳаким қори бошлаб бердилар. Сўнг Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси устози Жаҳонгир қори, ТИИ битурувчилари Ҳасанхон қори ва Абдулбосит қори гўзал қироатлари билан таровеҳ намозини адо этишди. Хатм 27 кунлик бўлиши режалаштирилган.

“Хўжа Аламбардор” (Камолон) жомеъ масжидида Ҳусайнхон қори хатмга ўтмоқда. Хатм 27 кунлик бўлиши режалаштирилган.

“Ҳазрати Имом” жомеъ масжидида Исмоилжон қори ва Аҳмадхон қори хатми Қуръонни адо этадилар. Хатм 15 кунлик бўлиши режалаштирилган.

“Тўхтабой” жомеъ масжидида Алишер қори хатми Қуръонни адо этмоқда. Хатм 27 кунлик бўлиши режалаштирилган.

“Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида икки Насруллоҳ қорилар хатми Қуръонни адо этадилар. Хатм 20 кунлик бўлиши режалаштирилган.

“Мирза Юсуф” жомеъ масжидида Ҳумоюн қори ва бу йилги қорилар мусобақаси 1-ўрин соҳиби Абдулбасир қори хатми Қуръонни адо этадилар. Хатм 27 кунлик бўлиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан