Ўзбекистондаги оилавий ажримларга нималар сабаб бўлаётгани маълум қилинди

Ўзбекистондаги оилавий ажримларга нималар сабаб бўлаётгани маълум қилинди

Оила илмий-амалий тадқиқот маркази статистикасига кўра, оилавий ажримларнинг асосий сабабини эр ва хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги ташкил этмоқда. Бу ҳақида 15 май ─ Халқаро оила кунига бағишлаб ўтказилган илмий-амалий конференцияда маълум қилинди.

Марказ томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, оилавий ажримларга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

43,3 фоиз ─ эр-хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги;

24,5 фоиз ─ моддий етишмовчилик;

12,6 фоиз ─ характерларнинг мос келмаслиги;

10,3 фоиз ─ бир-бирига бефарқлик;

5,5 фоиз ─ жавоб беришга қийналаман;

3,8 фоиз ─ гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик.

Айнан ёш оилаларнинг бузилишига эса 41 фоиз ҳолатларда характерларнинг тўғри келмаслиги, 13 фоиз ҳолатда бефарзандлик, 15 фоизида моддий қийинчиликлар, 34 фоизида учинчи шахс аралашуви, 25 фоизида зарарли одатлар сабаб бўлган.