Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан 5 кило тиллони олиб чиқиб кетишга уринган жиноятчилар қўлга олинди
14.05.2016 14:12,  
10

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистондан 5 килодан зиёд тиллони олиб чиқиб кетишга уринган контрабандачиларни қўлга олди, деб хабар қилмоқда "Sputnik Uzbekiston" агентлиги.

Йирик миқдордаги олтин металларни жиноятчилар “Самарқанд – Москва” авиарейси орқали олиб чиқиб кетмоқчи бўлишган. Олтинлар назоратдан ўтиш вақтида самарқандлик 44 яшар Зарифа Ҳайдарова, 55 яшар Мамлакат Холбекова ва 39 яшар Феруза Зокироваларга тегишли чамоданлардан топилган.

"Тезкор гуруҳ ходимлари ҳақиқий олтин конига дуч келган деб айтиш мумкин, 2 кило 600 грамм соф олтин (17 дона қуйма) кулрангга бўялган қуйма олтинлар чамоданларнинг тутқичи ичига яширилган. Яна 1 кило 150 грамм олтин металл эса турли кийимларга қадалган 28 дона тугмалар кўринишида ниқобланиб, кийимларга қадаб қўйилган, 575 грамми эса миллий либосларга безак кўринишида қадалган, 875 грамми сумкаларга 19 та ҳалқа сифатида жойланган ниқобланган”, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан