Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни кўзда тутилувчи шартнома 10 йилга мўлжалланади
1.07.2019 11:19,  
8

Ўзбекистон ва Афғонистон қурилаётган «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси орқали «ол ва тўла» тамойили бўйича электр энергиясини етказиб беришга шартнома имзоламоқда. Бу ҳақда ўтган ҳафта жума куни бўлиб ўтган Энергетика вазирлиги брифингида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди.

Қуввати 500 кВ бўлган электр узатиш тармоғи қурилиши тўғрисида 2017 йил декабрида Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи вақтида битим имзоланган эди. Ўзбекистон ҳудудида қурилиш ишлари 2018 йил мартида бошланди. Тармоқнинг узунлиги 260 км бўлиб, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажмини 70 фоизга ошириш ва йилига 6 млрд кВт.с га етказиш имконини беради. 150 млн долларга мўлжалланган лойиҳани 2020 йил охиригача етказиш режалаштирилган.

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга Ўзбекистон билан энергия алмашинуви учун кредит ажратди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги Марказий Осиё давлатлари операторлари учун электр энергияси улгуржи бозори биржасини яратиш ташаббуси билан чиққан эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан