Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик икки нафар ҳакам Олимпиада ўйинларида мусобақаларини бошқаради
29.06.2016 16:59,  
3

XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт курашлари бўйича мусобақаларни жами 50 нафар ҳакам бошқариб боради. 

Бирлашган кураш уюшмаси (UWW) томонидан тасдиқланган ҳакамлар рўйхатидан икки нафар ҳамюртимиз Константин Михайлов ва Тоҳир Ғуломов ҳам ўрин эгаллашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Константин Михайлов 1998 йилдан буён жаҳон чемпионатида ҳакам сифатида иштирок этиб келаётган бўлса, Тоҳир Ғуломов 2008 йилдан Олимпия тоифасидаги ҳакам ҳисобланади. У 2002 йилдан буён катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан