Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар Россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди
5.03.2019 12:54,  
6

Қозоғистонлик чегарачилар "Газель" кузовида қўлбола ясалган "туйнук" ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия фуқароси бошқарган.

Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Ҳодиса сешанбага ўтар кечаси Ғарбий-Қозоғистон вилоятида юз берган.

"Газель" автомашинаси Россия фуқароси бошқарувида Тошкент - Самара маршрути бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Нолегалларни автомобил ташқи ва ички ўлчамларининг номувофиқлиги, шунингдек, кузов ичида янги обшивканинг мавжудлиги "сотиб қўйган". Автомобилнинг ички қисми текширувдан ўтказилганда, кузов ичида яширин туйнукда уч нафар ўзбекистонлик яшириниб ўтиргани аниқланган.

Ўзбекистон фуқаролари уларга Россияга кириш таъқиқлангани туфайли мана шу тарзда чегарани кесиб ўтишга уринишгани айтилмоқда.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан