Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар уч ой давомида «иномарка»ларга қанча сарфлашди?
19.04.2019 12:34,  
12

Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бу Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларда келтириб ўтилган.

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган эди. Бу даврда юк автомобиллар импорти фақатгина 51,6 фоизга ошди.

Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ. Агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан