Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзидан-ўзи бош айланса, нима қилиш керак?
3.02.2019 14:17,  
3926

Бош айланишини енгиллаштириш учун бироз ётинг ва кўзларингизни юминг. Ўзидан-ўзи бош айланиши — бу касаллик эмас, балки саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг аломати ҳисобланади. Ундан қутулиш учун уни нима келтириб чиқарганини аниқлаб олиш керак бўлади.

Бош айланишининг сабаблари

Уни турли хил омиллар келтириб чиқариши мумкин:

  • спиртли ичимлик;
  • бошнинг безарар тўхтовсиз позицион айланиши (ББТПA);
  • қон босимининг пастлиги;
  • қон таркибида шакар миқдорининг камлиги;
  • инсульт;
  • сувсизланиш;
  • гипервентиляция;
  • ваҳима ҳужуми;
  • ўрта қулоқ инфекцияси;
  • денгиз касаллиги;
  • менер касаллиги;
  • ички қулоқнинг яллиғланиши (лабиринтит).

Бош айланишини баъзи дори воситалари ҳам ножўя самара сифатида келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳар доим дорини қўллашдан олдин ножўя таъсирлари рўйхатини ўқиб чиқинг.

Бош айланишида ёрдам берувчи дори воситалари

Дори-дармонлар ёрдамида бош айланишини эмас, балки унинг келиб чиқишига сабаб бўлган касалликни даволаш мумкин. Унга боғлиқ равишда қуйидаги воситалар ёрдам бериши мумкин:

  • транквилизаторлар, агар бош оғриғи руҳий кечинмалар билан боғлиқ муаммолар натижасида юзага келган бўлса;
  • антихолинергик ёки антигистамин препаратлар, агар сабаб ББТПA бўлса;
  • мигренга қарши воситалар, агар бош айланиши мигрен билан боғлиқ бўлса.

Агар бу воситалар ёрдам бермаса, яшаш тарзингизда ниманидир ўзгартиришга уриниб кўринг.

Агар бош айланиши бир ҳафта давомида ўтиб кетмаса, албатта шифокорга мурожаат қилинг.

Яшаш тарзини ўзгартириш

Бош айланишининг олдини олиш учун кўпроқ сув ичишга, тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг, стресс ҳолатларини, спиртли ичимликларни ва чекишни камайтиринг.

Шунингдек, бош айланишига қарши курашишнинг физиотерапевтик усуллари: акупунктура, Эпли ва мувозанатни сақлаш машқлари ҳам мавжуд. Агар бош айланиши руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлса, унда руҳшуносга мурожаат қилинг.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш лозим?

Агар сизда бош айланиши билан бирга қуйидаги аломатлар ҳам кузатилаётган бўлса, албатта шифокорга учрашинг:

  • кучли бош оғриқлари;
  • юриш пайтидаги қийинчиликлар, йиқилиб тушишлар;
  • кўнгил айниши ва қайт қилиш;
  • ҳушдан кетиш;
  • нафас олишга қийналиш;
  • бўйин мушакларининг сиқилиши;
  • томир тортишиши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан