Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзингизга ишонинг, эркаклар!..
26.05.2016 05:42,  
2468

Бундан ҳам каттароқ муаммо шундаки, одатда эркаклар касаллик белгилари яққол кўринган тақдирда ҳам шифокорга учрашни ўзларига эп кўрмайдилар. Улар ё ўз муаммолари гирдобига ўралиб яшайверадилар, ёки таниш-билишлар маслаҳатига биноан кўр-кўрона даволашни бошлаб юборадилар. Ваҳоланки, касаллик сабаблари ўз вақтида аниқланиб, керакли даво чоралари белгиланса, импотенцияга учраган беморларнинг 95 фоизи дарддан батамом халос бўлишлари мумкин.

Шифокорлар орасида “импотенция”, яъни мижоз сустлиги атамаси қўлланилмай қўйганига бир неча йиллар бўлди. 1992 йили бутун дунё урологлари бир овоздан келишиб, бунинг ўрнига “эректил дисфункция” атамасидан фойдалана бошлашди. Эректил дисфункция бу – эрекциянинг бўлмаслиги ёки унинг пасайиши оқибатида тўлақонли жинсий алоқага ярамасликдир. Агар эркак кишининг жинсий алоқа пайтидаги ҳаракатларининг 25 фоизи ана шундай муваффақиятсизлик билан тугаса, унга эректил дисфункция ташхиси қўйилади. Эркак киши учун бундан оғир дард бўлмаса керак. Бу хасталик нафақат эр-хотиннинг ўзаро алоқалари бузилишига олиб келиши, балки оиладаги тотувликнинг йғқолиши ва ҳатто ажралишга сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, касалликнинг келиб чиқиш сабабларини ўз вақтида аниқлаб, керакли муолажани бошлаш керак.

Кўпинча эркаклар ёш ўтиши билан мижоз сустлиги пайдо бўлади деб ўйлашади. Аммо бу фикр кўпам тўғри эмас. Ёш ўтиши билан кишида турли касалликларга учраш эҳтимоли ортади, холос. Импотенцияга олиб келувчи сабаблар жуда кўп, бироқ шифокорлар қуйидагиларни асосий омиллар сифатида кўрсатишади:

Руҳий изтироблар, тушкунлик;

Асаб билан боғлиқ – умуртқалар­аро диск жароҳати, склероз, ичкиликбозлик, кичик чаноқ соҳаси аъзоларида ўтказилган операция;

Артериал гипертония, чекиш, қандли ёки қандсиз диа­бет;

Веноз – жинсий аъзода қон айланишининг бузилиши;

Дори-дармонлар таъсири – қон босимини туширадиган препаратлар, антидепрессантлар қабул қилиш.

Кўп ҳолларда импотенциянинг пайдо бўлишини руҳий ўзгаришлар билан боғлашади. Ваҳоланки, статистиканинг кўрсатишича, 60 фоиз ҳолларда жинсий аъзога қон етиб келмайди, етиб келган тақдирда ҳам тез айланиб, ўтиб кетар экан. 15 фоиз сабаб асаб тизимида юзага келган ўзгаришлар, яна 5 фоизи эса эндокрин (гормонал) хасталиклар билан боўлиқ. Руҳий муаммолар таъсирида келиб чиқадиган импотенция эса 20 фоизни ташкил этади, демакки, айнан ана шу сабабга ёпишиб олиш тўғри эмас. Қон босими ошганда ёки босимни туширишга қаратилган даволаш оқибатида эркак жинсий аъзосида қон айланиши бузилиши мумкин. Чекиш ҳам худди шундай салбий таъсирга эга. Ичкиликбозлик оқибатида эса жигар фаолияти ўзгаради, бунинг оқибатида эркаклик гормонлари алмашинуви бузилиб, меъёрдаги жинсий функция издан чиқади. Демак, бундан хулоса чиқариш мумкинки, жинсий муаммоларга йўлиқмаслик учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш жуда муҳим экан.

Мэлс РЎЗМАТОВ,уролог

 МИЖОЗ СУСТЛИГИНИ ДАВОЛАШНИНГ ХАЛҚОНА УСУЛЛАРИ

Селдерей илдизидан тайёрланган янги шарбатни кунига 2-3 марта, овқатдан олдин 1-2 чой қошиқда истеъмол қилиш керак

Кунига 2-3 маҳал бир стакан ёнғоқ мағзидан еб, эчки сути ичинг (сутнинг кунлик миқдори 2 стакан). Даволаш курси 1 ой. 10-14 кунлик танаффусдан кейин даволашни такрорлаш мумкин.

Янги тайёрланган сабзи шарбатини асалга тенг қўшиб, кунига 3 маҳал, 1/4 стакандан истеъмол қилиш керак. Ушбу мал­ҳам ҳазм қилиш йўли касалликларда ҳам фойда беради.

10-12 томчи саримсоқ дамламасини озроқ сувга қўшиб, кунига 2-3 маҳал ичинг ёки 2-3 тилимини енг.

Семизак (қуёнкарам) ўсимлиги импотенция ва аёллар бепуштлигида ёрдам беради. Бунинг учун 1-2 ош қошиқдаги ғсимликни бир стакан қайнатилган илиқ сувга солиб, 4 соат давомида дамланади, кунига 3-4 маҳал, овқатдан олдин 1-2 ош қошиқ ичилади.

Женшен дамламасини кунига 2-3 марта, овқатдан 20-30 дақиқа олдин 20-25 томчидан истеъмол қилинг. Охирги томчиларни кечки соат 19 дан олдин ичинг, акс ҳолда уйқунгиз кочиши мумкин. Даволаш курси 3-8 ҳафта давом этади.

Кунига пастернак ўти томиридан тайёрланган салатдан 2-3 ош қошиқ истеъмол қилиш лозим. Ёки ана шу ўт уруғидан дамлама тайёрлаб 1-2 стакан ичинг. Бунинг учун бир чой қошиқ уруғ ва бир стакан қайнаган сувни термосга солиб, 1-2 соат дамланг.

Апилак – асалари сутидан тайёрланган препарат ҳам импотенцияда фойда беради. Бундай таблеткадан кунига 1-2 донасини сўриш лозим. Даволаш курси 2-3 ой давом этади.

20-30 мг асалари сутини овқатдан 1-1,5 соат олдин тил тагига ташлаб, эригунча кутилади, бу дорини кунига 3-5 марта истеъмол қилиш керак.

манба: andrology.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан