Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ОАВ: Америка Украинага камикадзе дронларни етказиб беради
17.03.2022 12:40,  
165

ОАВ: Америка Украинага камикадзе дронларни етказиб беради. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага қўшимча 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди.

Байден ёрдам пакетига бошқа нарсалар қатори дронлар ҳам киришини айтди, аммо қайси бири эканлигини аниқламади.

CNN, NBC ва Politico манбаларининг таъкидлашича, АҚШ камикадзе дронлари деб ҳам аталадиган ўқ-дориларни юбориши мумкин.

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, бундай дронларнинг иккита версияси мавжуд - Switchblade 300 ва Switchblade 600, иккинчиси эса танкга қарши снарядлар билан жиҳозланган.

Украина армияси қандай моделга эга бўлиши ҳозирча номаълум — дейилади манбада.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан