Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ОАВ: ЕИ Ҳиндистонга ҳарбий техникалар сотишни кўпайтиришга интилмоқда
25.04.2022 22:44,  
113

Ҳиндистонда сафарда бўлиб турган Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Деҳлига Европа ҳарбий техникаларини сотиш ҳажмини ошириш ва эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда душанба куни NDTV телеканали маълум қилди.

Урсула фон дер Ляйен душанба куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашади. ЕИ вакилларининг маълум қилишича, унинг ушбу ташрифдан мақсади Ҳиндистонни Россия қуролларини харид қилишни қисқартиришга кўндиришдан иборат.

"Ҳозир Ҳиндистон ЕИ қандай муқобил вариантларни таклиф этиш мумкинлигини билиш учун қатор Ғарб етакчилари билан алоқада бўлиб келмоқда. Биз Ҳиндистонни ўзимиз томонга жалб қилиш ва янги технологиялар бўйича биргаликда ишлашни истаймиз. Ташрифимнинг асл мақсади ҳам шу", – деди у.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан