Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ОАВ: Эрик тен Хаг шанба куни «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин
21.04.2022 11:12,  
48

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби 23 апрель, шанба куни Эрик тен Хаг бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида эълон қилиши мумкин, деб хабар беради The Mirror.

Журналистларнинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» футболчилари бу қарордан аллақачон хабардор бўлишган ва клубнинг ўзида қайта қуриш ишлари бошланган. Хусусан, клубда 16 йил ишлаган скаутлар бўлими бошлиғи Жим Лоулор ва глобал скаутлар қидируви раҳбари Марсел Бут ўз лавозимларидан озод этилди. Олдинроқ инглиз клуби раҳбарияти тен Ҳаг билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

«Манчестер Юнайтед»нинг вақтинчалик мураббийи германиялик Ралф Рангник бўлиб, декабрь ойида Москванинг «Локомотив» клубида спорт ва ривожланиш бўлими бошлиғи лавозимини тарк этганди. Унинг шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Рангник қўл остида клуб 51 очко билан Премер-лига турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Эрик тен Хаг «Аякс»ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда, унинг қўл остида клуб икки марта Голландия чемпионати ва мамлакат кубогини қўлга киритган, бир марта Голландия Суперкубоги соҳиби бўлган. 2018/19 йилги мавсумда мутахассис Амстердам клубини Чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиққанди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан