ОАВ: Роналду "Юве"даги жамоадошлари билан хайрлашди!

ОАВ: Роналду
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этишга яқин турибди.

Sport.es хабарига кўра 36 ёшли португалиялик аллақачон жамоадошлари билан хайрлашган ва шу йил ёзда кетишини маълум қилган.

Қайд этилишича, Роналду 2003 йилдан 2009 йилгача тўп тепган клуби – МЮга қайтиши мумкин.

Роналду "Ювентус" сафида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у 133 та ўйин ўтказиб, 101 та гол урган.