Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Россия интернетни чеклашда Хитойдан маслаҳат олмоқда
1.05.2016 18:15,  
27

Россия ҳукумати интернет назоратини янада кучайтириш ниятида. Кремл ҳам Хитойдаги каби бошқарув усулидан фойдаланиши мумкин, деб хабар беради The WallStreet Journal.

Россиянинг Хавфсиз интернет лигаси деб номланган лобби гуруҳи Москвада хитойлик интернет назоратчилари иштирокида форум ўтказган. Унда Буюк Хитой интернет девори номи билан машҳур тизим асосчиси Фан Бинсин ҳам қатнашган.

Иштирокчилар онлайн ахборотни назорат қилиш ва чеклаш заруриятига урғу берган.

Бин син «кибер суверенитет» ҳақида маъруза қилиб, давлатлар чегараси онлайн дунёда ҳам амал қилади ва хориждан бўладиган аралашувларга интернетда ҳам йўл берилмаслиги лозим, деган фикрни олға сурди.

Хитойнинг киберхавфсизлик ва интернет сиёсати бўйича расмийси Лу Вейга кўра, онлайн эркинлик ҳуқуқ эмас, балки масъулиятдир. Бундай фаолият терроризм каби нохуш оқибатларга йетакламаслигини таъминлаш зарур, деди у.

Бу билан у Ғарб бошқа давлатларга нисбатан «ахборот уруши» олиб боряпти, деган Кремл билан фикрлар ҳамоҳанглигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан