Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: “Сулаймоний ўлимининг режиссёри” Афғонистондаги қула(тил)ган самолёт бортида бўлган
28.01.2020 18:18,  
1630

Афғонистоннинг Ғазни вилоятида америкаликларнинг ҳарбий самолёти қулаши натижасида Марказий разветка бошқармаси (МРБ)нинг ходими Майкл Д’Андреа ҳалок бўлди. У АҚШнинг Яқин Шарқдаги қатор операциялари, жумладан Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг йўқ қилинишига доир операцияларга раҳбарлик қилган. Бу ҳақда Россия разведкасидаги манбаларига таяниб, Меҳр агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Д’Андреа қулаб тушган самолёт бортида бўлган.

“Мудофаа вазирлиги бортда қанча одам бўлганлигини ва ҳалок бўлганлар бор ёки йўқлигини очиқламади”, – деб ёзади The Wall Street Journal нашри.

Шу нарса маълумки, ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Афғонистондаги Америка қуролли кучлари раҳбари Сонни Леггеттанинг айтишича, тергов якунида ҳарбийлар бу борада қўшимча маълумот беришади.

27 январ куни Bombardier-11 самолёти Толибон назорати остидаги ҳудудда уриб туширилган. Фожеа АҚШ ҳарбий базасидан 10 километр узоқликда рўй берган.

Мавзуга доир: Афғонистонда АҚШнинг ҳарбий самолёти уриб туширилдими? (видео)

Толибон бутун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

3 январ куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Бағдод аэропортига қилган ҳужуми натижасида Эронда нуфузи жиҳатидан иккинчи шахс – Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилган эди ва бунинг ортидан Яқин Шарқ жаҳон ҳамжамияти диққат марказида турган эди.

8 январ куни Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси Сулаймоний ўлимига жавобан АҚШнинг Ироқдаги иккита базасига ракета ҳужумлари уюштирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан