Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Туркия дунёдаги биринчи яшил туризм дастурини амалга оширмоқчи
17.07.2022 09:00,  
79

Туркия 2023 йилда дунёдаги биринчи миллий яшил ёки экотуризм дастурини ишга туширишни режалаштирмоқда. У бир неча босқичдан иборат бўлади ва 2030 йилгача давом этади, деб хабар берди шанба куни «Milliyet» газетаси.

Дастур Глобал Барқарор Туризм Кенгаши билан ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилади ва иқлим бўйича Париж келишуви асосида маҳаллий туризм саноатида глобал барқарор ривожланиш амалиётини жорий этиш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришни назарда тутади.

Пандемия даврида Туркия меҳмонхоналарида туристларнинг хавфсиз ва соғлом дам олишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларга мувофиқлигини тасдиқловчи «хавфсиз туризм» сертификатлари жорий этилганидан сўнг, мамлакат Туризм вазирлиги «яшил туризм» дастурини ишга туширишга тайёргарлик кўра бошлади. Шунингдек, меҳмонхоналар томонидан тегишли сертификатлар олиш кўзда тутилади, деб ёзади манба хабарида.

Нашрнинг ёзишича, дастурни амалга оширишни 2023 йил январидан бошлаш режалаштирилган. Биринчи босқичда миллий дастур мезонлари ишлаб чиқилади, унинг ижросини назорат қилиш бўйича корхоналар ўқитилади. Февраль ойида туризм соҳаси иштирокчилари лойиҳага киритилиши кутилмоқда. Иккинчи босқичда 2025 йилгача сертификатлаштириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, 2030 йилгача эса барқарор туризм бўйича барча халқаро стандартлар ва Туркия ўтган йили имзолаган иқлим бўйича Париж келишувини жорий этиш режалаштирилган.

Туркия Туроператорлар иттифоқи раҳбари Фируз Баглыкая «Milliyet» газетасига берган интервьюсида дастур доирасида атмосферага зарарларни камайтириш муҳимлигига эътибор қаратди. Бунга, унинг сўзларига кўра, авиакомпаниялар томонидан кўп соатлар ўрнига ўрта ва қисқа парвозлар амалиётининг тарқалиши ёрдам беради. «Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, узоқ рейсларда йўловчига тўғри келадиган карбонат ангидрид гази эмиссияси қисқа рейсларга қараганда олти баравар кўпи», - дейди у. 

Унинг қўшимча қилишича, халқаро саёҳатлар билан шуғулланувчи сайёҳлик агентликларининг 87 фоизи барқарор туризм доирасида ўз дастурларини амалга оширишни хоҳлайди. Сайёҳларнинг учдан икки қисми атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эътибор қаратиладиган жойларда қолишни афзал кўради, - деди Баглыкая.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан