Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Туркманистон Беларусдан деярли бир миллиард доллар талаб қилмоқчи
9.07.2022 09:35,  
513

Туркманистоннинг «Туркманхимия» корхонаси Стокголм Савдо-саноат палатаси арбитраж институти орқали Беларуснинг «Белгорхимпром» компаниясидан 911 миллион доллар ундиришга уринмоқда, деб хабар бермоқда Туркманистон ОАВлари.

Қайд этилишича, Туркманистон аллақачон Squire Patton Boggs адвокатлик фирмасини 9 миллион долларга ёллаган. Жавоб сифатида Беларус компанияси 418 миллион доллар ундириш учун қарши даъво билан чиққан. Шу билан бирга, бу сўмма 150 миллион доллардан ортиқни ташкил этган, дейилади хабарда. 

Беларус томонига Туркманистоннинг Гарлиқ қишлоғида калий заводи қурилиши учун қўшимча ҳақ тўланмаган. Хабар қилинишича, арбитраж февраль ойида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ қарор ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Гарлиқдаги мажмуа қурилиши 2009 йилнинг июнь ойидан буён давом этмоқда. 2017 йилнинг март ойида лойиҳа Александр Лукашенко ва Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан тантанали равишда бошланган эди. Орадан бир йил ўтиб, буюртмачи ва пудратчи ўртасида можаро келиб чиққан. Туркманистон Беларус компаниясини қурилиш муддатини бузганликда айблаб, завод лойиҳа қувватига чиқмаганидан норози эди. Ўз навбатида, Белгорхимпром мижозни бажарилган иш учун ҳақ тўламаганликда айблади.

2019 йилда Туркманистондаги Беларус корхонасининг мулки ва ҳисоб рақамлари ҳибсга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан