Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ОАВ: Vitol Group Россия нефти билан савдо қилишни бутунлай тўхтатмоқчи
13.04.2022 14:53,  
109

Дунёдаги йирик нефть трейдерларидан бири Vitol Group йил охиригача Россия нефти ва нефть маҳсулотлари билан савдо қилишни бутунлай тўхтатишни мўлжалламоқда, дея маълум қилмоқда Блумберг агентлиги мазкур компания вакилига таяниб.

Хабарда айтилишича, Vitol Group томонидан қайта ишланаётган Россия нефти ҳажми иккинчи чоракликда сезиларли равишда камаяди, чунки жорий шартнома мажбуриятлари ҳам қисқаради. Компания Россиянинг нефть хомашёси ва нефть маҳсулотлари билан савдо қилишни йил охиригача тўхтатмоқчи.  

Швейцария ва Нидерландияга қарашли Vitol компанияси дунёдаги энг йирик нефть трейдерлардан бири саналади. Компания фаолияти доирасига табиий газ билан савдо қилиш, углеводородлар ва электроэнергетикани сақлаш ва ташиш ишлари ҳам киради.  

Мазкур компанияга 1966 йилда асос солинган. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан