Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Обама: Шимолий Корея – ҳаммамиз учун улкан хавф
26.05.2016 19:27,  
1

Шимолий Корея ҳозирча АҚШдаги марраларни аниқ нишонга ололмайди, аммо у буни тўғрилашга ҳаракат қиляпти, деди Обама Япониядаги "катта еттилик" саммит вақтида журналистларга.

"Шимолий Корея — ҳаммамиз учун жуда катта хатар туғдирмоқда. Айни вақтда улар АҚШдаги марраларни самарали нишонга ололмайди, аммо, ҳар сафар, муваффақиятсиз бўлса ҳам, синов ўтказиш баробарида улар ниманидир ўрганяпти", — деди АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Шимолий Корея АҚШ томонидан йўқ қилиниши мумкинлиги хавфини олдини олиш мақсадида водород бомбасини синовдан ўтказганини маълум қилган эди. Америкаликлар бунга жавобан Жанубий Кореяга стратегик аҳамиятга эга бўлган қурол-аслаҳаларни кирита бошладилар.Якшанба куни Тинч океанидаги американинг Гуам ҳарбий базасидан Жанубий Кореяга учар ракеталар билан қуроллантирилган В-52 бомбардимончиси олиб келинди. Шу кунларда, Корея қирғоқларига "Рональд Рейган" атом авиаташувчиси ҳам олиб кирилиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан