Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оч қолган маймунлар Таиланд шаҳарларини ишғол этмоқда (видео)
13.03.2020 18:04,  
1363

Одатда Таиланддаги ёввойи маймунларни сайёҳлар боқишади.

Коронавирус туфайли мамлакат туризм инқирозига учрагани ва туристларни етишмаслиги туфайли мамлакат маймунлари оч қолишди. Ҳайвонлар улкан пода бўлиб, ҳатто озгина овқат учун бир-бирини ўлдиришга ҳам тайёр.

Лопбури шаҳрининг аҳолиси маймунларнинг ҳақиқий босқини ҳақида гапириб беришди. Ҳайвонларнинг феъл-атворига одатланган тайликлар, маймунларнинг шафқатсизлигидан ҳайратда қолдилар. Маймунлар кимнинг қўлида егуликни кўришса, уни ғажиб ташлашга ҳам тайёр, деб хабар беради The Sun.

"Улар маймунлар эмас, ёввойи итларга ўхшаб кетмоқда. Бир парча овқатни деб ақлдан озишди. Мен уларни ҳеч қачон бунчалик тажовузкорлигини кўрмаганман”, деди шаҳарликлардан бири. 

Лопбури шаҳрида минглаб ёввойи маймунлар кўчаларда айланиб юришади ва қадимги Будда ибодатхоналарида яшайдилар. Ташриф буюрган сайёҳлар ҳайвонларни овқатлантирар эди ва уларнинг сони кўп бўлганлиги сабабли, маймунлар овқат танқислигини сезишмасди. Энди эса янги турдаги коронавируснинг тарқалиши туфайли Таиландга сайёҳларнинг оқими 44 фоизга камайиб кетди.

Ҳар йили Таиланд курортларига 35 миллиондан ортиқ чет элликлар ташриф буюришади. Туризм сектори қироллик иқтисодиётининг 20 фоизини ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан