Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






OCU: Испанияда истеъмол саватининг нархи 34 йил ичида рекорд даражада ошди
27.09.2022 21:38,  
14

Испанияда истеъмол савати нархининг ўсиши энергия инқирози туфайли йилига 15,2% га етди. Қиролликнинг Истеъмолчилар ва фойдаланувчилар ташкилоти ҳисоботига кўра, бу кўрсаткич сўнгги 34 йилдаги рекорд ҳисобланади.

"Мамлакатнинг 1180 та супермаркетидаги нархлар ўз-ўзидан кўтарилди, OCU савати 2021 йилдан бери 13% га, энг паст нархдаги сават бўлган иқтисодий сават эса астрономик даражада 16,4% га ошган. Саватимизга тўплаган маҳсулотларимиз нархи 15,2 фоизга ошди. Бу нархларни ўрганиш бўйича 34 йил давомидаги энг катта ўсишдир", — дейилади ҳисоботда.

Энг қиммат ва энг арзон истеъмол савати ўртасидаги фарқ 994 еврони ташкил этди. Тадқиқотга кўра, бу кўрсаткич испаниялик уй хўжаликларининг ўртача йиллик харидларга сарфлаган харажатларининг деярли бешдан бир қисмини ташкил қилади.

Таҳлил ўтказиш учун OCU Испаниянинг 65 шаҳридаги 80 хил тармоқдан 1180 та супермаркетга ташриф буюрди. Ҳисоботга кўра, истеъмол саватига киритилган 239 номдаги маҳсулотнинг 95 фоизига нархлар ошган. Масалан, кунгабоқар ёғи нархи 118 фоизга, маргарин 75 фоизга, банан, макарон маҳсулотлари, зайтун мойи ва ун нархи 50 фоиздан кўпроққа ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан