Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Одамлар сен машиналар тўғрисида ҳеч балони билмайсан дейишарди” – Илон Маскнинг болалигидаги сурати намойиш этилди 
11.12.2019 19:36,  
462

Американинг Тесла компанияси асосчиси Илон Маскнинг онаси Мей Маск бузилган машинани тузатаётган ёш Илоннинг суратини ўзининг Twitter'ида намойиш қилди.

“1995 йил. Одамлар ҳали ҳам сен машиналар тўғрисида ҳеч балони билмайсан дейишарди”, - деган сўзларни ёзиб қолдирган Маск хоним. Твит 32 мингдан ортиқ лайк йиғган.

Twitter/@mayemusk

Илон Маск эса ушбу твитга жавобан шундай дейди: “Мен автосервисга тўлаш учун пулим йўқ эди, шунинг учун мен машиналар чиқиндихонасидаги деталлар ёрдамида уни деярли қайтадан йиғиб чиқдим. Мен расмда синган ойнани алмаштираётган эдим ва бу шунчаки кулгили”.

Ишбилармондан ойнани қандай синдириб қўйишганини сўрашганида, у кимдир тахминан $20 турадиган радиони ўғирлаш учун ойнани синдирганини сўзлаб беради. “Ўрнига қўйиш учун ойнани ҳам ахлатхонадан топганман. Умуман, ахлатхонада бутун деталларни жуда кўп топиш мумкин. Машиналарни таъмирлаш эса жуда қизиқарли”, - дейди Маск.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан