“Одамлар прокурорларга ўғрига қарагандек қарамаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

“Одамлар прокурорларга ўғрига қарагандек қарамаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат Мирзиёев 22-январ куни Бухоро вилоятининг Олот туманида бўлиб ўтган учрашувда. Тегишли лавҳа давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан тайёрланган ва 24-январ куни эълон қилинган репортажда намойиш этилди.

Олотда тўртта туман фаоллари билан бўлиб ўтган учрашув вақтида президент коррупция масаласига алоҳида тўхталиб ўтган ва ташриф арафасида Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланган Маҳмуд Истамовга алоҳида топшириқ берган.

“Қандай қўпол бўлмасин, бу жамиятимиздаги ҳақиқат: Ўзбекистонда коррупцияни йўқ қила олмаяпмиз. Прокурор деган номга муносиб бўлиш керак, қонун устуворлигини таъминлаши керак. Прокурорга одамлар, биласанми, ёруғ юз билан қараши керак, ўғрига қарагандек эмас”, — деди Шавкат Мирзиёев.