Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Одамларни 645 миллион сўмга «ухлатган» «ҳокимнинг онаси» қўлга олинди
10.11.2019 19:55,  
14999

Хўжайли туманида «ҳокимнинг онасиман, ҳокимнинг опасиман» деб одамларни 645 миллон сўмга «ухлатган» аёл қўлга олинди, деб ёзади «Хабар».

Хўжайли туманида фирибгарлик жиноятларини содир этиб юрган Тамара Мадреймова исмли аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор ишлари натижасида қўлга олинган.

Тамара Мадреймова муқаддам 5 маротаба фирибгарлик жиноятларини содир этиб, судланганига қарамай, 2018 йил декабридан 2019 йил августига қадар фуқаро С.Ж. билан танишиб, ўзини «Хўжайли тумани ҳокимининг опасиман» барча муаммоларингизни ўзим ҳал қиламан, ер олиб бераман ҳамда «Нукус шаҳар Марказий бозордаги бузилган 9 та дўконингизнинг пулларини ундириб бераман», деб алдаб, унинг жами 645 000 000 сўм нақд пулларини қўлга киритиб, қайтариб бермаган.

«Энг асосийси, хавфли рецидивист ҳисобланган Т.Мадреймова мобил телефон орқали ўз овозини ўзгартириб гаплашган. Яъни «мен ҳокимнинг онасиман, ҳокимнинг опасиман» деган ҳийла-найранглари билан одамларни ғафлатда қолдирган», – дейилади хабарда.

Хўжайли тумани ҳокимлигининг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда тумани ИИБ Терговчилари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик йўли билан жуда кўп миқдорда зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Тамара Мадреймова тегишли тартибда, қамоққа олинган.

Тергов натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан