Одамларнинг бошпанаси бўлса, ўзи ҳаракат қилиб, рўзғорини оёққа қўйиб олади – Президент

Одамларнинг бошпанаси бўлса, ўзи ҳаракат қилиб, рўзғорини оёққа қўйиб олади – Президент

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги янги уй-жойларни бориб кўрди. Хонадонлардан бирида бўлиб, оила билан суҳбатлашди.

Маълум қилинишча, бу ҳудудда қўшимча турар жойлар қуриш бўйича топшириқ асосида йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилган.

Фото: president.uz

“Уйлар жаҳон стандартлари асосида яхлит темир-бетондан зилзилага бардошли қилиб қурилган. Бинонинг ташқи деворлари энерготежамкор базальт материали билан қопланган. Интернет тармоғи, видеокузатув ускуналари ўрнатилган. Жиҳозлаш ишлари март ойида якунланиб, аҳолига тайёр ҳолда топширилди.
Мазкур уйлар ҳовлисида дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, автотураргоҳ барпо этилган.

Фото: president.uz

Маълумки, Андижон аҳоли зичлиги энг юқори ҳудудлардан бири. Бу янги уйларда шунча майдондаги бошқа лойиҳаларга нисбатан 2 баробар кўп хонадонлар жойлашгани маҳаллий шароит учун жуда муҳим. Шу боис хонадонларнинг нархи ҳам ҳамёнбоп,“ — дейилади хабарда.

Фото: president.uz

Аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

– Камбағалликдан чиқишнинг энг асосий замини – уй-жой. Одамларнинг бошпанаси бўлса, ўзи ҳаракат қилиб, рўзғорини оёққа қўйиб олади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Туманлардаги аҳоли зич жойларга ҳам коммуникация олиб бориб, барча шароитларга эга кўп қаватли уйлар қуриш, замонавий қишлоқлар бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.