Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оддий қизиқишдан йирик бизнесга айланган уч лойиҳа
26.07.2022 14:17,  
78

Қуйида ана шундай оддий қизиқиш ва машғулотдан глобал аҳамият касб этган бизнеслар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

Папа Жонс пиццаси

 

1983 йилда коллежни бизнес йўналиши бўйича тамомлаган Жон Шнаттер она шаҳри Жефферсонвилга йўл олади. Олдида турган ягона мақсад – иш топиш ва бизнесга доир билимларини татбиқ қилиш бўлган йигитчага отаси ишонч билдирди. Отаси унга ўз ҳамкори билан очган, аксари мижозлари уришқоқ байкерлар бўлган, қарзга ботиб, инқироз арафасида турган қаҳвахонада ишлашига рухсат беради. Жон қаҳвахонани тубдан таъмирлайди, фақат байкерлар эмас, оммага мўлжалланган жойга айлантиради.

forbes.kz/img/articles/86a7ceaed55d3e8d1a3d3b45...

Нарх-навога 1960 йиллар охирларида Майкл Китреж ўз тенгдошларидан унчалик ҳам фарқ қилмайдиган, мактабдошларидан иборат мусиқий жамоада гитара чаладиган йигит эди. Аммо санъатга ихлоси баланд йигитчага бу йўл торлик қилди. Иқтисодий сабаблар туфайли гуруҳ тарқаб кетди. 1969 йилнинг янги йил байрами арафасида 16 ёшли Майкл онасига нимадир совға қилгиси келади. У лампа пилигини олиб, уни шиша идишга солади ва пилик атрофини ранг-баранг юмшоқ қалам эритмаси билан тўлдиради. Бу эритмага хушбўй ҳид ҳам қўшади. Натижада у рангли ва ёқимли ифорли гўзал шамни яратади. У бу совғанинг онасига ёқишини билар эди. Аммо у совғани чиройли қилиб ўратиб улгурмасидан аввал бу кашфиётга қўшнилардан ҳам харидор чиқиб қолади. Бу шам 2 долларга сотилади. Унинг ихтироси бошқалар ўзгартириш киритиб, бильярд столлари ва бошқа кўнгилочар ўйинлар учун шароит яратади. Жоннинг саъй-ҳаракатлари тез орада натижа бериб, қаҳвахона гавжум тамаддихоналардан бирига айланади. Аммо нимадир етишмас эди. Аксари америкаликлар сингари, Жон Шнаттер ҳам пицца ишқибози бўлган. Шуни ҳисобга олиб, Жон бу умумовқатланиш марказини биринчи рақамли пицца марказига айлантиришни режа қилади. Бу режанинг амалга ошишига у қадар ҳам кўп вақт кетмади.

Сеть пиццерий «Папа Джонс» вводит льготные условия для франчайзи - Ведомости

1984 йилдан бошлаб йўлга қўйилган пицца сотиш бизнеси қаҳвахона даромадининг бош манбаига айланди. 1987 йилга келиб Шнаттер тамаддихона бизнесидан воз кечиб, вақтини батамом пицца бизнесига сарфлашга қарор қилди. Тамаддихонадаги ўз улушини ҳамда оиланинг севимли машинасини сотиб, унга ёнма-ён бинодан фақат пицца пишириб сотадиган “Папа Жоҳнс” ресторанини очади. Пиццага бўлган ихлосмандлик орқасидан ташкил этилган бизнес бугунгача ҳам жадал ривожланмоқда. 2015 йилда тақдим этилган маълумотларга кўра, Папа Жонс айни кунда дунёнинг 37 мамлакатида 4,700 дан зиёд шохобчаларига эга. Шуни айтиб ўтиш керакки, компания 2002 йилдан бошлаб жаҳонда илк маротаба пиццага онлайн буюртма олиш тизимини йўлга қўйган.

 

Янкее Сандле шамсозлик компанияси

 

1960 йиллар охирларида Майкл Китреж ўз тенгдошларидан унчалик ҳам фарқ қилмайдиган, мактабдошларидан иборат мусиқий жамоада гитара чаладиган йигит эди. Аммо санъатга ихлоси баланд йигитчага бу йўл торлик қилди. Иқтисодий сабаблар туфайли гуруҳ тарқаб кетди. 1969 йилнинг янги йил байрами арафасида 16 ёшли Майкл онасига нимадир совға қилгиси келади. У лампа пилигини олиб, уни шиша идишга солади ва пилик атрофини ранг-баранг юмшоқ қалам эритмаси билан тўлдиради. Бу эритмага хушбўй ҳид ҳам қўшади. Натижада у рангли ва ёқимли ифорли гўзал шамни яратади. У бу совғанинг онасига ёқишини билар эди.

Аммо у совғани чиройли қилиб ўратиб улгурмасидан аввал бу кашфиётга қўшнилардан ҳам харидор чиқиб қолади. Бу шам 2 долларга сотилади. Унинг ихтироси бошқаларнинг ҳам оғзига тушади. Майклда бизнес бошлаш режаси туғилади. Шундай қилиб Майкл гаражда рангли ва хушбўй ифорли шамлар ишлаб чиқара бошлайди.

yankee candle christmas scents - Online Discount Shop for Electronics,  Apparel, Toys, Books, Games, Computers, Shoes, Jewelry, Watches, Baby  Products, Sports & Outdoors, Office Products, Bed & Bath, Furniture, Tools,  Hardware, Automotive

Бугун Янкее Sандле шамсозлик компанияси АҚШнинг ва жаҳоннинг энг йирик рангли ва ифорли шам ишлаб чиқарувчи компанияси бўлиб, компаниянинг 2013 йилдаги даромади 844,2 миллион долларни ташкил этган. Ўйлаймизки, юқорида келтириб ўтилган фактлар сизни янги марраларни забт этишга янада руҳлантиради. Унутманг, ғояларингизга эркинлик беринг, қизиқишдан ҳеч қачон тўхтаманг ана шунда марра сизники бўлади.

 

Твиттер

 

Бу воқеага ҳали кўп бўлгани йўқ. Кунларнинг бирида Жек Дорсида ажойиб ғоя туғилади. 2000 йиллардан бошлаб ўзини ўққа-чўққа уриб, турли бизнесларда синаб кўраётган 24 ёшли бу йигит Американинг таниқли журналларидан бирига борганида лаҳзалик хат алмашиш имконини берувчи хизматни кўриб, веб-ресурс негизида реал вақт шароитида ўзаро СМС-хабар алмашиш мумкин бўлган мессенжер лойиҳасини ишлаб чиқишни ўйлаб қолади. Унинг режасига кўра, бу ижтимоий тармоқ ёрдамида фойдаланувчи айни вақтдаги фикр-мулоҳазаси ва қилаётган иши ҳақида дўстлари, яқинларига хабар бериши кўзда тутилган эди. У ҳамкори Биз Стоун билан биргаликда 2 ҳафта мобайнида ғояни пишитади.

Аудио маҳсулотларни яратиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи Одео компаниясида ишлаб юрган Дорси инқироз арафасида турган компанияни қутқариб қолиш истагида юрган раҳбариятга ўзининг Твиттер ҳақидаги ғоясини айтади. Бу ғоя компания маъмуриятига маъқул келади ва унинг учун пул тикилади. Кўп ўтмасдан Аппле’нинг иПод ҳамда иТуне лойиҳалари сабаб Одео компанияси инқирозга юз тутади. Аммо Жек Дорсининг Твиттер лойиҳаси компания ҳаётини сақлаб қолди. 2006 йилнинг 21 мартида интернет тармоғида барпо этилган инновацион Твиттер мессенжери техно оламга катта янгилик ва қулайлик билан кириб келди.

У вақтда 2 ёшда бўлган Фаsебоок эндигина оммалашаётган, шахсий компьютер операцион тизимига ўхшаш жиҳатларни ўзида жамлаган смартфонлар ҳали эълон қилинмаган эди. 10 йил мобайнида Твиттер хизмати ривожланди, компания фаолияти кенгайиб, йирик бизнесга айланди. 2010 йилда унинг фаол фойдаланувчилари 30 миллион нафар бўлган бўлса, 2022 йилга келиб, уларнинг сони 1,3 миллиарддан ошди. 2022 йил апрел ойида Твиттер бутун дунё бўйлаб, жами 229 миллион монетизация қилинадиган кунлик фаол фойдаланувчиларга эга эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан