«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди

«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди

«Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғи орқали «Шохиста Тохирова» номли профил эгаси гўёки ўзини Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи «Шохиста» исмли қиз сифатида таништириб, товламачиликка қўл урди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2020 йил 9 июль куни 26 ёшли М.Э унга расмларини юборганидан сўнг, 5.000.000 сўм пулларни банк орқали у айтган пластик карта ҳисобига ташлаб бермаса, интернет тармоғида шарманда қилишини айтиб қўрқитади.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, «Одноклассники»даги «Шохиста Тохирова» номли профил эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х. эканлиги аниқланиб, М.Э.дан талаб қилинган пулдан маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.