Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оғир атлетика: Турсуной Жабборова 3та олтин медални қўлга киритиб Жаҳон чемпиони бўлди
9.05.2022 19:30,  
130

Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова ҳозиргина якунланган даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Даст кўтариш машқида Жабборова Илк чиқишининг ўзида 101 кг, шундан сўнг 105 ва 109 кг тошни кўтариб, яққол пешқадамга айланди.

Силтаб кўтариш машқида эса Турсуной 129 кг натижаси билан рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботлади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, иккикураш натижасига кўра, Турсуной 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди ва терма жамоамиз ҳисобига учта олтин медаль қўшиб қўйди.

Маълумот учун, бугун ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида оғир атлетика бўйича терма жамоамиз 5та олтин медаль ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан