Оғир ижтимоий вазиятдаги қашқадарёлик аёл ўзини дарёга ташлади

Оғир ижтимоий вазиятдаги қашқадарёлик аёл ўзини дарёга ташлади

Қашқадарё вилоятида 28 ёшли аёл Қашқадарё дарёсининг Қарши шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ўзини дарёга ташлади ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Nasaf news нашри хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 март куни соат таҳминан 15:00 лар атрофида 1992 йил туғилган, Косон тумани “Регзор” маҳалласида истиқомат қилувчи М.О, ўзини Қашқадарё соҳили хиёбонига бориб дарёга ташлаб юборади.

Юз берган ҳолатни кузатиш учун оломон бир жойга тўпланиб олади. Бунинг натижасида аёлга тез тиббий ёрдам кўрсатгани келган шифокорлар тирбандликда қолиб кетади.

Маълум бўлишича, аёл дарёга ўзини ташлашидан аввал ҳамёнини дарё ўзанига қолдирган. Ҳамёндан телефон, фуқаролик паспорти ва ёзиб қолдирилган хат чиққан. Айтилишича, аёл хатда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини ёзиб қолдирган.