Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўғирлаган пуллари эвазига ҳашаматли ҳаёт кечираётган рус хакерлари (фото+видео)
11.12.2019 18:42,  
4947

Дунёдаги энг хавфли кибержиноий гуруҳ, бу албатта, АҚШ Молия вазирлиги ва Британия жиноятчиликка қарши кураш агентлиги томонидан эълон қилинган Evil Corp, дея таъкидлайди Der Standard нашри.

Evil Corp– ПО Дридех банклар учун вирус тарқалишига жавобгар бўлган, россиялик кибер жиноятчилардан ташкил топган хакерлик гуруҳи бўлиб, уларга банклардан 100 миллион АҚШ долларини ўмарганлик айби қўйилмоқда.

Мавзуга доир: АҚШ россиялик хакерлар гуруҳи раҳбари учун 5 миллион доллар ваъда қилди

Британия жиноятчиликка қарши кураш агентлигининг таъкидлашича, Evil Corp бизнес каби ишлайди, у Москвадан туриб, бир-бирига яхши ишонадиган, кўп йиллик таниш инсонлар томонидан бошқарилади.

justice.gov

Сўнгги йиллар давомида уюшган гуруҳ, Британия банкларининг ўзидан бир неча юз миллион фунт стерлингни ўғирлашда айбланмоқда. Улар бу пулларга ўзларига қандай қулай яшаш шароитларини яратиб олганини тасаввур қилиб олишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Тармоқларда тарқалган расмларда хакерларнинг шахсий Lamborghini автомобилларини кўришимиз мумкин. Улар нима иш қилаётганини яхши билади, ҳаттоки машина рақамларини ҳам яшириб ўтиришмайди.

Der Standard

Баъзи автомобил рақамларида “Вор” (ўғри) сўзи код орқали ёзилган бўлади. Хакерлар Lamborghiniʼдан ташқари, бошқа люкс классдаги спорт автомобилларини ҳам ҳайдашади.

Der Standard

Evil Corpʼнинг 32 ёшли етакчисини ҳашаматли тўй маросими 300 минг евродан қимматроққа тушгани тахмин қилинади.

Der Standard

Гуруҳнинг бошқа аъзолари эса, қўлларида бир неча пачка долларлар билан ўзларининг видео ва расмларини тарқатишади.

Der Standard

Der Standardʼнинг ёзишича, россиялик хакерларга қарши эълон қилинган халқаро қидирув ва очилган жиноят ишлари самара бермаслигига сабаб, улар рус ҳукуматига қарши иш қилишмайди, балки Россия ФСБси учун ҳам баъзи ҳужумларни амалга ошириб туришади.

Шунинг учун ҳам, Россияда ҳеч ким “уларнинг мушугини пишт“ демайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан