Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
4.06.2020 18:34,  
297

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади. 

Вилоят ҳокими ўз сўзида шаҳарда кейинги пайтда йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида тўпланиб қолган масалалар, қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш бўйича жорий ислоҳотларни ўз вақтида ва юқори савияда ижро этиш сингари масалаларда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилди.

Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев лавозимидан озод этилди. 

Рустам Холматов Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига Эшонқулов Акром Жўраевич номзодини тавсия қилди

Муҳокамалардан сўнг Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳри Кенгаши депутатлари Жўраев Акром Жўраевич номзодини Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқладилар.

Акром Эшонқулов 1976 йил 16 февралда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Г. Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи.

У меҳнат фаолияти давомида давлат бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими, Оҳангарон тумани ҳокими в.в. б лавозимида ишлаган.

Акром Эшонқулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан