Оҳангарондаги ЙТҲда тўрт киши жароҳатланди, икки киши ҳалок бўлди

Оҳангарондаги ЙТҲда тўрт киши жароҳатланди, икки киши ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 17 сентябрь куни соат 20:30 да Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош” автомобиль йўлининг 153-километрида юз берган.

Ангрен шаҳридан Тошкент шаҳри томон “Hyundai porter” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган 35 ёшли ҳайдовчи Х.Т. айни ёналишдаги чапга қайрилиш учун рухсат этилган жойда тўхтаб турган 49 ёшли ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “Т-28” русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Натижада Hyundai porter йўловчилари яъни ҳайдовчи Х.Т.,нинг турмуш ўртоғи 32 ёшли С.Т., (аёл) тан жароҳатлари олиб ходиса жойида ҳамда вояга етмаган 5 ойлик қизи Б.Б., Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган. Бундан ташқари, Х.Т., ва унинг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.