Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОИИБ Ўзбекистон ғарбидаги автомагистраллар таъмирланишини молиялаштиради
16.05.2020 21:51,  
377

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзаков Осиё инфратузилмавий инвестиция банки Президенти Ц.Лицюн билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Вазир Ўзбекистон ҳукумати номидан Банк раҳбариятига ОИИБ инвестиция Комитети томонидан ўтган ҳафтада қиймати 156 млн. АҚШ долларни (лойиҳанинг умумий суммаси - 1,3 млрд. АҚШ доллари) ташкил этадиган Бухоро вилояти автойўл инфратузилмасини модернизациялаш бўйича кенг кўламли лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида махсус кредит маъқуллангани учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, Банк томонидан умумий суммаси 500 млн. АҚШ доллари атрофида бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида автомобил йўллари, аҳоли пунктлари учун сув ва иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш бўйича илгари келишилган лойиҳалар учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларни ажратиш бўйича маъқуллаш жараёни қисқа муддатларда якунланиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан