Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оила аъзосида коронавирус аниқланса ва болалар ҳам тест топшириши керакми?
4.08.2020 14:51,  
345

Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Тиббий ниқобларни спирт эритмаси билан ишлов бериш мумкинми?

Жавоб: Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак. Тиббий ниқобларни спирт билан намлаб нафас олинганда бир қанча асоратлар ривожланиши мумкин:

  • - оғиз атрофидани тери қаватида куйиш,
  • - бурун шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайиши.

Савол: Оиламиз аъзосида коронавирус касаллиги тасдиқланса ва уйда болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлса, уларда ҳам тест ўтказиш керакми? Тест натижаси чиққунига қадар шифокор кўп суюқлик ичиринг, деб ОРС-суюқлигини тавсия қилди. Лекин болаларим суюқлик ичса, қайт қилиб юборяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш зарур?

Жавоб: Ҳозирги ҳолатда тест топшириш шарт эмас, болада касалликнинг ичак шакли ўтаётган бўлиши мумкин. Шифокорга сувни ҳам қусаётгани ва диарея ҳолати ҳақида ҳам хабар беринг.

Тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш ва диарея ҳолатлари биргаликда кечганида болада сувсизланиш ривожланиши кучаяди.

Шифокор назорати остида аввал қусишни тўхтатишга, сўнгра ОРС-суюқликларни қултумлаб ичишни кўпайтиришга ҳаракат қилинг.

Болани тана ҳарорати тушгунига қадар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши керак. Зарурат туғилганида шифокор дори воситаларни касаллик кечувидан келиб чиқиб тавсия этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан