Оила ва маҳалладаги маънавий муҳитни соғломлаштириш учун жамғарма тузилди

Оила ва маҳалладаги маънавий муҳитни соғломлаштириш учун жамғарма тузилди

“Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (228-сон, 15.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағларидан “хавфсиз маҳалла” тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби мақсадларда фойдаланилади.

Шунингдек, қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.