Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар берилади
23.07.2022 18:03,  
88

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;

"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан