Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОКМК 99,97% ли соф молибден металлини олишга эришди
23.06.2022 14:52,  
96

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида 99,97 фоиз тозаликдаги молибден металлини ажратиб олишга эришилди, дея хабар бермоқда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати.

Жорий йилнинг май ойида бирлашманинг молибден ва вольфрам ишлаб чиқариш бўйича пирометаллургия цехи таркибида молибден металлини олиш бўйича янги участка фаолияти йўлга қўйилган эди. Ушбу участкада олиб борилган самарали тадқиқот ишлари натижасида соф ҳолдаги, яъни 99,97 фоизли молибден металли олинди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди.

Шу кунгача илмий бирлашмада 96,4 фоизли молибден ишлаб чиқарилиб келинган. Аҳамиятлиси, унинг софлик даражаси қанча ошиб борса нархи ҳам кўтарилиб бораверади. Жаҳон бозорида июнь ойида 1кг 99.97 фоизли молибденнинг нархи 46.85 долларни ташкил этмоқда. Демак, молибден экспортининг ўсиш суръати 2,43 фоизга ошди.

Қайд этиш жоизки, 99,97 фоизлик молибден комбинатга 5 миллиард сўмлик фойда келтиради.

Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Молибден ва вольфрам ишлаб чиқариш бўйича пирометаллургия цехи 820 тонна молибден маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлса, бу мўъжазгина участканинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 400 тонна молибден металлини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Шу кунгача участкада 1 тонна 99,97 фоизли молибден ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда олинаётган молибден металлининг 98,5 фоиз экспорт қилинмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, ОКМК да ушбу участка ташкил этилиши натижасида 16 та янги иш ўрни яратилган..

Маълумот учун, 2021 йилда комбинат мутахассислари ва олимлари томонидан рений металли соф ҳолатда олинган эди. Шунингдек, бугунги кунда бирлашма мутахассислари томонидан молибден таркибли композит маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан